2026-06-12
Қирғизистон делегацияси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Самарқанд вилояти филиали фаолияти билан танишмоқда. Шунингдек Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида ҳам учрашувлар ташкил этилди.
Меҳмонларга лаборатория хизматларини марказлаштириш, стоматология хизматларини аутсорсинг асосида ташкил этиш, хусусий тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда юқори харажат талаб қилувчи тиббий ёрдам турларини молиялаштириш механизмлари бўйича маълумотлар берилди.
ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Матбуот хизмати.
© 2025 - 2026 | www.samssv.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.
Ishlab chiqilgan: Обид Синдаров tomonidan.